Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг хабарига кўра, бугун, 20 сентябрь куни миллий кураш бўйича гиламга чиққан Раҳимахон Йўлдошева финал жангида туркманистонлик рақиби Ширин Кубаевани 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.
-70 кг вазн тоифасида белбоғли кураш бўйича финалда иштирок этган Ҳусниддин Рўзиев туркманистонлик рақиби Ҳангелди Аллаковни 8:1 ҳисобида мағлуб этиб олтинга эга чиқди.
Яна бир - 90 кг вазн тоифасида иштирок этган Обидали Мавлонов финалда Туркманистон вакили Овазгелди Бердиевни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи олтин медални қўшиб куйди.
Оғир атлетика спорт турида иштирок этган Достон Ёқубов кумуш медаль билан тақдирланди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни вақтда 6 та олтин 16 та кумуш ва 34 та бронза медаллари мавжуд. Делегация умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринга чиқиб олди.
Мусобақа мезбони Туркманистоннинг олтин медаллари сони 53 тага етди.
Эрон делегациясида 10 та, Қозоғистон ҳисобида эса 7 та олтин медал бор. Хитой делегацияси Ўзбекистон каби олтита олтин медалга эришди.
БАА, Таиланд ва Ҳиндистон делегациялари 5 тадан олтин медалга эга чиқишган.
Вьетнамлик спортчилар 4 та олтинни қўлга киритишган бўлса, Мўғулистон ҳамда Жанубий Корея делегациялари 3 тадан олтин медалларга эга чиқишди.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда