20:06 / 06.01.2019
3 757

Умид Аҳмаджонов: "Ака, уйга нон олиб кира олмай қолдик, дейдиган футболчилар ҳам бор"

Умид Аҳмаджонов: "Ака, уйга нон олиб кира олмай қолдик, дейдиган футболчилар ҳам бор"
ЎФА биринчи вице-президенти Суперлигадаги муаммолар ҳақида гапириб ўтди.
“ПФЛ бизнинг тасдиғимиз билан клубларга умумий шартномалар тарқатди. Ҳамма шу шартнома асосида ишлайди. Истамагани чемпионатда ўйнамайди. “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Шўртан”, “Андижон” деган клубларнинг ФИФА олдида ҳисоб бериб юриши жонга тегди. Телефоним тинмайди, у клубнинг футболчилардан қарзи бор, буниси мураббийга пулини бермаган. Ака, уйга нон олиб кира олмай қолдик, дейдиган футболчилар ҳам бор. Биз футбол тепасидагилар бундай бемалолгарчиликка йўл қўя олмаймиз. Ҳамма жойда тартиб, интизом ва қонунлар устуворлиги бўлиши шарт. Шаҳар бедарвоза эмас”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов: "Ака, уйга нон олиб кира олмай қолдик, дейдиган футболчилар ҳам бор"