10:31 / 11.01.2019
3 277

Испания Кубоги 1/8 финалида «Барселона» «Леванте»га ютқазиб қўйди

Испания Кубоги 1/8 финалида «Барселона» «Леванте»га ютқазиб қўйди
Испания Кубогининг 1/8 финалида «Барселона» «Леванте» меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қайтди.

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳимоячиси Эрик Кабако ҳисобни очди. Бўлим ўрталарида Борха Майораль валенсияликларнинг устунлигини оширди. Иккинчи таркиб билан ҳаракат қилган каталонияликлар ўйин охирида Денис Суаресга ишлатилган фол учун белгиланган пенальтини Филиппе Коутиньо аниқ ижро этиши эвазига ҳисобни қисқартиришди.

1/8 финал доирасида «Барселона» — «Леванте» ўртасида жавоб учрашуви 17 январь куни бўлиб ўтади.
Каталонлар турнирнинг амалдаги ғолиби саналади. Ўтган йили Вальверде шогирдлари финалда «Севилья»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Испания Кубоги
1/8 финал
Леванте – Барселона 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар:
1:0 – 4 Кабако, 2:0 – 18 Майораль, 2:1 – 85, пенальти Коутиньо.
Леванте – Фернандес, Кабако, Родригес (Джейсон, 69), Постиго, Коке, Кампанья, Прцич, Рочина (Дукуре, 75), Саймон, Майораль, Боатенг (Моралес, 62).
Барселона – Силлессен, Миранда (Серджи Роберто, 46), Брандарис (Лангле, 58), Мурильо, Нелсон Семеду, Коутиньо, Видаль, Дембеле, Аленья, Малком (Денис Суарес, 67), Бускетс.
Огоҳлантиришлар: Мурильо (22), Аленья (39), Прцич (41), Брандарис (43), Кабако (49), Бускетс (74), Майораль (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания Кубоги 1/8 финалида «Барселона» «Леванте»га ютқазиб қўйди