date
views 4 850

Марсело "Реал" раҳбариятига қандай шарт қўйди?

Марсело "Реал" раҳбариятига қандай шарт қўйди?
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоа раҳбариятига шарт қўйди. Бу ҳақда Cope.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилиш учун “қироллик клуби” бошқарув директори Хосе Анхель Санчес билан учрашган. Ушбу суҳбат давомида Марсело ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози бўлаётганини билдирган. Шу боис агар вазият мавсум якунигача ўзгармаса, у ёзда жамоадан кетишини айтган.

Маълумот учун, Марсело “Реал” шарафини 2007 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 24 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселога “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марсело "Реал" раҳбариятига қандай шарт қўйди?