“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола танқидчиларининг фикрларига муносабат билдирди.
Айримлар ҳозиргача Гвардиоланинг “Барселона”да ишлаган вақтида қўлга киритган совринларига футболчилар асосий сабаб бўлганлиги ҳақида айтиб келишади.
“Мен Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмайман, чунки ҳозирги жамоам сафида Месси, Хави, Иньеста йўқ? Тўппа тўғри. Бу фикрга қўшиламан. Бу ҳолатда тортишишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки “Барселона”да ишлаган пайтимда ҳам айтгаман. Қўл остимда ажойиб футболчилар бўлган. Шунингдек, “Бавария”да ҳам, ҳозир “Манчестер Сити”да ҳам ажойиб футболчиларга устозлик қилаяпман. Аммо “Барселона”да бахтли ва омадли эдим. Кечирасизлару, ростдан омадим кулиб боққан. Шу боис танқидчиларимнинг фикрига қўшиламан”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бош мураббийи сифатида 2009 ва 2011 йилларда Европа чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам у “Барселона” билан бу совринга эга чиққан. Кейинчалик у “Бавария”ни бошқарган ва немис жамоаси билан ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди