08:43 / 01.05.2019
2 911

Клопп: "500 йил олдин туғилганимда, қирол масхаробози бўлган бўлардим ва …"

Клопп: "500 йил олдин туғилганимда, қирол масхаробози бўлган бўлардим ва …"
«Ливерпуль» устози Юрген Клопп ўз ишига қандай муносабатда эканлиги ҳақида айтди.
«Мен ўзимни бутунлай нормал инсон деб ҳисоблайман. Ҳа, баъзиларга нисбатан футболни яхшироқ тушунаман. Бу ҳақиқат. Бироқ, ушбу ҳолат мени бошқалардан ажралиб туришимни кўрсатмайди. Шунчаки, мени омадим келган. Сабаби 500 йил олдин ҳозирги билимларим менга ёрдам бермаган бўларди. Мен қирол масхарабози бўлиб, кўчаларда ётиб юрган бўлардим балки. Энг кучли қобилиятларим ҳозирда менга қўл келаётгани ҳақиқатдан бу омадим. Буни ҳар куни қадрига етаман. Чим устида хоккей бўйича мураббийлар бизга нисбатан вақтини беш марта кўпроқ ишига ажратади. Лекин, улар мен топаётган маблағнинг атиги 4 фоизини ишлаб топишади. Мен буларнинг барчасидан хабардорман ва ўзимга ортиқча баҳо беришни истамайман», – дея қайд этган Клопп.

Манба: Сhampionat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп: "500 йил олдин туғилганимда, қирол масхаробози бўлган бўлардим ва …"