23:17 / 02.11.2019
2 419

"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди

"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди
Испания чемпионатининг 12-турида "Барселона" клуби "Леванте" жамоаси майдонига сафар қилишди. Қизиқарли кечган баҳсда майдон эгалари ирода намойиш қилиб ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Мессининг пенальтидан киритган голи билан очилди. Танаффусдан кейин майдон эгалари мураббийидан етарлича кўрсатмалар олган кўринади 61-дақиқада Кампанья, 63-дақиқада Майораль ва 68-дақиқада Радоя кетма-кет "Барселона" дарвозасини аниқ нишонга олишди.

Испания чемпионати 12-тур
Леванте – Барселона 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар:
0:1 – 38, пенальти Месси, 1:1 – 61 Кампанья, 2:1 – 63 Майораль, 3:1 – 68 Радоя.

Леванте – Фернандес, Везу, Клерк, Постиго, Мирамон, Барди (Рочина, 62), Мелеро, Радоя, Кампанья (Кабако, 87), Майораль, Моралес (Вукчевич, 82).
Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду, Серджи Роберто, Пике, де Йонг, Артур (Фати, 66), Видаль (Бускетс, 64), Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Артур (12), Барди (52), Гризманн (56), Пике (66), Лангле (67), Серджи Роберто (81), Фати (86).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди