10:56 / 09.12.2019
2 364

Форс Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди

Форс Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган 24-Форс Кўрфази Кубоги мусобақаси ўз якунига етди.
Ҳал қилувчи учрашувда Баҳрайн термаси Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келди. Ўйиннинг 69-дақиқасида Муҳаммад ал-Ромайҳи томонидан киритилган гол баҳрайнликларга минимал ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, мазкур терма жамоа ўз тарихида илк бор Форс Кўрфази Кубогида ғолибликни қўлга киритди. Саудия эса 7-маротаба финалда ютқазди. Уларнинг ҳисобида учта титул бор эди.

Форс Кўрфази Кубоги-2019. Финал.
“Абдуллоҳ бин Ҳалифа” номидаги стадион.

Баҳрайн – Саудия Арабистони 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
Муҳаммад ал-Ромайҳи 69
Амалга оширилмаган пеналти: Салмон Ал-Фараж 12

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Форс Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди