1 993
«Локомотив» Стивен Жеррард бошқарувидаги «Глазго Рейнжерс»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» клуби 11 январь куни Дубайда Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказишини тасдиқлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
«Ўйин Дубай спорт жамиятининг «Адолатли футбол» компанияси ҳамкорлигидан ўтказилади. Учрашув «Sevens» стадионида ўтади. Бу баҳс «Рейжерс»нинг Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, кубоги ва Суперкубоги соҳиби, ОЧЛнинг доимий иштирокчиси саналмиш «Локомотив»га қарши илк ўйини бўлади» - дейилади Шотландия клуби расмий сайтида.
«Рейнджерс» бош мураббийи, англиялик таниқли собиқ футболчи Стивен Жеррард ўйин олди қўйидаги фикрларини билдириб ўтган:
«Биз Дубайдаги йиғинимиз якунида, иссиқ иқлим шароитида ўтадиган Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан ўйинни интиқлик билан кутяпмиз.
Бу ўйин биз учун мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўриш жараёнидаги муҳим баҳс бўлади. Ўйлайманки, ўртоқлик учрашуви икки томон учун ҳам муҳим синов ўйини бўлади» - дейди Стивен Жеррард.
«Локомотив» клуби Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, таркиби турли миллатли футболчилардан ташкил топган. Ўзбекистон эса Марказий Осиёдаги йирик давлатлардан бири саналиб, 32 миллион аҳолига эга» - дея ёзади «Глазго Рейнжерс» клуби расмий сайти.
Маълумот учун, «Локомотив» 3 январь кунидан Дубайда ўқув-машғулот йиғинини бошлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди