14:05 / 03.02.2020
2 587

Кики Сетьен: “Леванте”га қарши ўйин 8:3 ҳисобида тугаши мумкин эди”

Кики Сетьен: “Леванте”га қарши ўйин 8:3 ҳисобида тугаши мумкин эди”
“Барселона” устози Ла Лига 22-турида “Леванте” (2:1) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
Кўплаб жиҳатлардан мамнунман, бироқ ҳаммасидан эмас. Бизда жуда кўплаб зарбаларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса бироз назоратни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Аммо жамоавий меҳнат яхши бўлди. Мени рақибга кўпроқ имконият бераётганимиз ташвишга солмоқда. Бу эса бизни кўпроқ гол уришга мажбур қилмоқда. Бизда кўп вазиятлар бўлди. Ушбу ўйин 8:2 ёки 8:3 ҳисобида тугаши мумкин эди”, — дейди Сетьен.

Шунингдек, “Барселона” устози “Леванте”га иккита гол урган Ансу Фати ҳақида гапириб ўтди.
Фати ўсишда давом этмоқда, унинг потенциали юқори. У ҳаммасини яхши бажармоқда. “Леванте”га қарши баҳс унинг учун тарихий кун (Фати Ла Лига тарихида дублга эришган энг ёш футболчига айланди) бўлди. Унинг ҳимоядаги ҳаракатлари ҳам жамоа учун фойдали ва муҳим бўлди”, — дейди Сетьен.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кики Сетьен: “Леванте”га қарши ўйин 8:3 ҳисобида тугаши мумкин эди”