
"Барселона" клуби посбони Нето фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sunday Express нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли дарвозабонга "Арсенал" қизиқиб қолган. “Канонирлар” уни мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.
Лондон клуби бу борада "Атлетико", "Милан", "Бетис" ва "Севилья" жамоалари билан рақобат олиб боришига тўғри келади. Ўз навбатида "Барселона" ҳам уни қўйиб юборишга тайёр.
Нето жорий мавсум бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар