2 791
Суперлигада "Навбаҳор"га ўхшаган клуб нега кам? Ёхуд Ислом Аҳмедов 7-тур олдидан муносабат билдирди
Cоcа-Cола Суперлиганинг 7-тур баҳслари ҳам яқинлашмоқда. Пандемиядан кейин ҳам жамоалар имкон қадар ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этаётгани қувонарли, албатта.
Кутилган ва кутилмаган натижалар ҳам кишини ўзига жалб этмасдан қолмайди. Шундай экан, 7-турда ҳам бир-биридан қизиқарли жуфтликлар кутмоқда.
Юртимиздаги тажрибали мутахассислардан бири Ислом Аҳмедов ҳам ҳозирда Суперлига учрашувларини синчковлик билан кузатиб келмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда у 7-тур олдидан ҳар бир жуфтликка ўз муносабатини билдириб, клубларнинг имкониятларини баҳолади.
“Локомотив” – “Қизилқум”
- “Локомотив” ҳам, “Қизилқум” ҳам охирги ўйинларда ютқазяпти. Шу боис улардаги вазият қийин. Коронавирус ҳаммага ёмон таъсир қилди. Кимдир бу ҳолатдан енгил чиқяпти, яна кимдир оғир. Ўйинчилар ҳам ҳар хил вазиятда. Биламизки, “Локомотив” ҳар доим юқори ўринларда бўлган. Ҳозир эса уларга руҳий томондан янада қийин бўляпти. “Қизилқум”нинг эса Навоийда “Пахтакор”га қарши ўйинини кўрдим, мезбонлар яхши таассурот қолдиришди. “Локо” эса ўйиндан-ўйинга пасайиб бормоқда. Бу тўқнашувда имкониятларни тенг баҳолайман, дуранг бўлиши мумкин.
“Андижон” – “Бунёдкор”
- “Андижон”га яхши мураббий келди, клуб энди аста-секин барқарорликка ҳаракат қиляпти. “Бунёдкор” эса ҳар доим таваккал қилиб ўйнаяпти. Ҳар бир учрашувда қўрқмасдан тўп суряпти. Клубда эса истеъдодли ёшлар кўп. Бундан ташқари, у ерда қандай мураббий ишлаётганини эсдан чиқарманг. У катта роль ўйнайди. Абрамов ҳар бир футболчисига бемалол ўзини кўрсатишига имконият беряпти. “Андижон” интизомли жамоа, борини ўйинга беради. “Бунёдкор” эса – бу ўйнайдиган клуб. Кутилмаган натижани кўрсатиши мумкин. Очиғи, ушбу учрашувда ҳам дуранг бўлишини тахмин қиляпман.
“Қўқон-1912” – “Машъал”
- Қўқонликлар ўйиндан-ўйинга жуда ишончли ўйин кўрсатяпти. Тўғриси, мезбонларнинг ғолиб чиқиш имкониятини 80х20 баҳолайман. Тўғри, “Машъал” жамоавий ва жанговор клуб. Лекин учрашув Қўқонда бўлади ва улар маза қилиб футбол ўйнашяпти.
“Пахтакор” – “Сурхон”
- Агар “Сурхон”га Хомяков келадиган бўлса, жамоа ўйинида интизом ва тактик томондан ҳам тўғри йўналиш бўлади. Лекин улар кўпроқ ҳимоявий ўйин ўйнашади, айниқса, “Пахтакор” билан баҳсда. Лекин майдон эгаларининг имконияти юқори. “Пахтакор” ҳам борган сари ўйинини кучайтирмоқда.
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
- Ооо, бу жуда кучли ўйин бўлади. Иккала жамоа ҳам руҳий ва интизом томонидан кучли. Лекин ўйин Наманганда бўлади ва “Навбаҳор”нинг ғалабага бўлган имконияти 70 фоиз. Суперлигада “Навбаҳор”га ўхшаган клублар камдан-кам. Чунки ўз майдонида жуда бошқача ўйнайди. Футболчилари 100 фоиз ўйинга берилиб ҳаракат қиляпти. “Навбаҳор”да яхши томонга ўзгаришлар бўляпти.
АГМК – “Насаф”
- Бу ҳам қизиқарли учрашув бўлади. “Насаф” ушбу беллашувда кўпроқ қарши ҳужумда бўлади. Чунки таркибида ёшлар кўп ва улар қарши ҳужумда кучли. Гапнинг очиғи, клубларнинг имкониятлари 50х50.
“Бухоро” – “Металлург”
- “Металлург” ютади. Сабаби, “Бухоро”да катта қийинчиликлар бўляпти. Бош мураббий хориждан яқиндагина келди. Қолаверса, легионерларсиз ўйнаяпти. “Металлург”нинг эса “Локомотив”га қарши учрашувини кузатдим. Тўғриси, бекободликларнинг бундай ўйинини кўрмагандим. Жуда чиройли ҳаракат қилишди. Шу сабабли меҳмонларнинг имконияти 70 фоиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар