09:47 / 18.09.2020
2 585

ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади, Азиз Ғаниев жамоаси яна ғалаба қозонди

ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади, Азиз Ғаниев жамоаси яна ғалаба қозонди
Фото: ОФК
Осиё Чемпионлар Лигаси 4-турида «Пахтакор» 17 сентябрь, пайшанба куни «Ал-Ҳилол»га қарши баҳс юритди. Учрашув биринчи бўлимининг дастлабки қисми саудияликлар назорати остида ўтди. Бўлимнинг иккинчи қисмида «шерлар» вазиятни ўнглашга эришди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда учрашув ўртача темпда ўтди. «Ал-Ҳилол»да бир қатор вазиятлар юзага келди, тошкентликлар эса биринчи бўлимда бўлгани каби рақиб дарвозаси олдида бирорта хавфли вазият ярата олмади. Нурсиз ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Шабоб ал-Аҳли» Перес Конденинг ягона голи эвазига «Шаҳр Ходро»ни таслим этди. Мазкур ўйинни асосий таркибда бошлаган Азиз Ғаниев 46-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа 4-турдан кейин «Ал-Ҳилол» 10 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Пахтакор» эса 7 очко билан иккинчи поғонадан жой олган. «Шабоб ал-Аҳли» (6) учинчи ўринга жойлашган бўлса, «Шаҳр Ходро» бирорта ҳам очко тўплай олмай, сўнгги поғонада бормоқда.

«Пахтакор» Ўзбекистон — «Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони 0:0
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 77), Одилжон Ҳамробеков, Аброрбек Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 67), Жалолиддин Машарипов, Эрен Дердийок (Игор Сергеев, 67).

«Ал-Ҳилол»: Абдуллоҳ ал-Муаюф, Али ал-Булайҳи, Себастьян Жовинко, Носсир ал-Довсари, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо, Чан Ҳюн Су, Амир Курди, Муҳаммад Канно, Салим ал-Довсари (Ҳаттан Баҳбери, 89), Муҳаммад Жаҳфали.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов (45), Канно (66).

«Шаҳр Ходро» Эрон — «Шабоб ал-Аҳли» БАА 0:1
Гол:
0:1 – 83 Конде.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади, Азиз Ғаниев жамоаси яна ғалаба қозонди