«Пахтакор» ОЧЛда «Ал Қодисия» билан дуранг ўйнади

«Пахтакор» ОЧЛда «Ал Қодисия» билан дуранг ўйнади

Осиё чемпионлар лигаси элит турнирининг Ғарбий минтақаси доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Саудия Арабистонининг «Ал Қодисия» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйинда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очди, кейинчалик «Пахтакор» пенальти орқали мувозанатни тиклади.

«Ал Қодисия» футболчиси Тейани Рейндeрс 35-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. «Пахтакор» эса 89-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг пенальтидан киритган голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Учрашув статистикасига кўра, тўп назорати бўйича «Ал Қодисия» 54 фоиз билан устунлик қилди. «Пахтакор»да бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этди.

Дарвоза томон йўлланган зарбалар сонида ҳам мезбонлар олдинда бўлди: «Пахтакор» 19 марта, рақиб эса 15 марта зарба берди. Бироқ дарвозага аниқ йўлланган зарбалар «Ал Қодисия»да кўпроқ бўлди, 3 тага қарши 2 та.

Бурчак зарбаларида саудияликлар 7:5 ҳисобида устун келди. Паслар сони «Ал Қодисия»да 521 та, «Пахтакор»да эса 449 тани ташкил этди. Фоллар бўйича «Пахтакор» 9 марта, рақиб 13 марта қоида бузди. Ҳар икки жамоа биттадан сариқ карточка олди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар