17:45 / 16.12.2020
1 886

Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг энг яхши спортчилари рўйхатида иккинчи

Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг энг яхши спортчилари рўйхатида иккинчи
Фото: «The International Business Times»
«The International Business Times» журнали 2020 йилнинг энг яхши 10 та спортчиси рейтингини эълон қилди.
Биринчи ўринга «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетболчиси Леброн Жеймс сазовор бўлди.

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов рейтингдаги иккинчи ўринни эгаллади. Россиялик спортчи бу йил битта жанг ўтказди. У америкалик Жастин Гэтжини мағлуб этди. Жангдан сўнг у UFCдан кетишини эълон қилди. У ММАда 29 марта ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Британиялик боксчи Тайсон Фюри кучли учликдан жой олди — у WBC талқинига кўра жаҳон чемпиони камарига эгалик қилади.

Кучли ўнликка иккита теннисчи киритилган: Рафаэль Надаль (тўртинчи) ва Наоми Осака (тўққизинчи). Баскетболчи Энтони Дэвис — бешинчи, пойгачи Льюис Хэмилтон — олтинчи, футболчи Гарри Кейн — еттинчи, америкалик футболчи Патрик Маомес — саккизинчи ўринни эгаллади. Боксчи Теофимо Лопес кучли ўнликка якун ясаб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг энг яхши спортчилари рўйхатида иккинчи