
Италия А Серияси 17-туридан ўрин олган "Женоа" - "Болонья" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Биринчи таймда Зайц ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса, "гриффонлар" ҳужумчиси Дестро ишончли ҳисобни таъминловчи голни урди. Ғалаба орқали Баллардини шогирдлари очколари сонини 14 тага етказиб, 17-ўринга кўтарилиб олди.
Женоа – Болонья 2:0
Голлар: Зайц 44', Детсро 55'
Женоа – Перин, Кришито (Гильоне, 46), Масьелло, Бани, Заппакоста, Бадель, Радованович, Зайц, Бехрами (Эбонгу, 46, Лерагер, 74), Шомуродов (Пьяца, 81), Дестро (Мелегони, 86).
Болонья – Анжело, Томиясу, Пас (Поли, 82), Ларангейра, Хики (Дейкс, 60), Схаутен (Барроу, 60), Домингес, Орсолини (Ольсен, 74), Сориано, Виньято, Паласио (Рабби, 82).
Огоҳлантиришлар: Радованович (66), Гильоне (87). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар