08:30 / 18.01.2021
824

«Барселона» Испания Суперкубоги финалида «Атлетик Б»га мағлуб бўлди

«Барселона» Испания Суперкубоги финалида «Атлетик Б»га мағлуб бўлди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ва «Атлетик Б» жамоалари 17 январь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Антуан Гризманн ҳисобни очди. Бироқ билбаоликлар бунга орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Оскар де Маркоснинг голи билан жавоб қайтарди.

77-дақиқада Гризманн ўзининг ва каталонларнинг иккинчи голини урди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Ассиер Вильялибре мувозанатни тиклади. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

93-дақиқада Иняки Уильямс жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди. Учрашув якунланиши арафасида Лионель Месси рақибининг бош қисмига зарба бергани туфайли тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа ярим финалда «Реал»ни таслим этган «Атлетик» Испания Суперкубогига эга чиқди.

Испания Суперкубоги
Финал
«Барселона» — «Атлетик Б» 2:3
Голлар:
1:0 – 40 Гризманн, 1:1 – 42 Де Маркос, 2:1 – 77 Гризманн, 2:2 – 90 Вильялибре, 2:3 – 93 Уильямс.
«Барселона»: тер Штеген, Дест (Мингеса, 46), Араухо, Лангле (Тринкау, 105), Альба, де Йонг, Бускетс (Пуч, 97), Педри (Пьянич, 88), Дембеле (Брэйтуэйт, 88), Месси, Гризманн.
«Атлетик Б»: Унаи Симон, Баленсиага (Лекуэ, 83), Йерай Альварес, Мартинес (Нуньес, 95), Де Маркос, Рауль Гарсия (Вильялибре, 83), Дани Гарсия, Муниаин, Венседор (Весга, 81), Капа (Беренгер, 81), Уильямс (Морсилё, 105).
Огоҳлантиришлар: Лангле (11), Дани Гарсия (67), Вильялибре (109), Морсилё (110), Альба (114).
Четлатиш: Месси (120).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)