
Режалаштирилган 31 беллашувдан атиги 4 таси бўлиб ўтади. Қолган 27 таси июнь ойига кўчирилди. Натижада, ФИФА июнда икки ҳафта ичида 59 та ўйин ўтказади.
25 март куни Ар Риёдда Саудия Арабистони термаси Яманни қабул қилади. Айтганча, Яман - Ўзбекистон ўртасидаги баҳс расман июнь ойига кўчирилмаган, - дея хабар берди таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида.
Шунингдек, Никимбаев июнь ойида гуруҳда ғолиб бўлиш учун икки номзоднинг ўйинлари тақвими қандай кўринишда бўлишини маълум қилди.
7 июнь
Яман - Ўзбекистон (ўйин ҳали ҳам март ойида ўтказилиши мумкин)
Сингапур - Саудия Арабистони
11 июнь
Ўзбекистон - Сингапур
Саудия Арабистони - Фаластин
15 июнь
Саудия Арабистони - Ўзбекистон «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар