Шу кунларда Халқаро бокс федерацияси (AIBA) президенти Умар Кремлёв Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Кремлёв бугун у пойтахтимиздаги "Бефит Про" спорт мажмуасида очиқ машғулотда қатнашди. Машғулот давомида AIBA раҳбари ёш боксчиларимиз билан ҳам мулоқот қилди ва уларга омад тилади.
Очиқ машғулотларда у боксчимиз Баҳодир Жалолов билан бирга ишлади. Терма жамоамиз мураббийлари эса машғулот иштирокчиларига кўрсатма бериб туришди. Тадбир якунида боксчиларимизга махсус бокс қўлқоплари совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Кремлёв иштирокидаги матбуот анжуманида 2023 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилиши эълон қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди