Хабарингиз бор, кеча тунда Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали жавоб учрашувларига старт берилган эди. Парижда бўлиб ўтган ПСЖ - "Бавария" баҳсида Левандовскисиз қолган немислар Шупо-Мотингнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритишди. Бироқ меҳмондаги голлар ҳисобига парижликлар кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Пандемия сабабли Севильяда ўтказилган "Челси" - "Порту" учрашувида эса ярим финалчи номи 1-ўйиннинг ўзида деярли ҳал бўлиб улгурган эди. Ўйин "Порту" аъзоси Мехди Таремининг сўнгги дақиқаларда урган суперголи билан якунланди. 2 учрашув бўйича умумий ҳисоб эса - 2:1. "Челси" - ярим финалда!
Бугун чорак финалнинг яна иккита жавоб баҳси ўтказилади. Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида "Боруссия" "Манчестер Сити"ни қабул қилса, "Энфилд"да "Реал" Мадрид "Ливерпуль" меҳмони бўлади. Иккала учрашувда ҳам интрига сақланиб қолган, кичик устунлик "Сити" ҳамда "Реал"да (2:1; 3:1). Бироқ "Боруссия" ҳам, "Ливерпуль" ҳам меҳмонда гол уришга муваффақ бўлган, бу уларга бугун асқотиши мумкин.
00:00 дан бошлаб ФутболТВ ҳамда УзрепортТВ телеканалларида ушбу учрашувларни томоша қилишингиз мумкин. Мароқли томоша тилаймиз! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади