Буюк Британияда Чемпионлар лигаси финалини Туркиядан Англияга кўчиришни талаб қилишмоқда. Хабар қилинишича, британиялик сиёсатчилар финалда Англиянинг икки клуби баҳслашиши сабабли учрашув ўз юртларида ўтказилиши керак деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, хорижга чиқишга чекловлар ўрнатилгани сабабли кўплаб ишқибозлар финал ўйинига боролмаслиги мумкин. Шунингдек, «Астон Вилла» УЕФАга финал ўйини учун ўз стадионини таклиф қилган.
Туркияда коронавирус билан боғлиқ нохуш вазият боис локдаун жорий этилган.
Чемпионлар лигаси финали 29 май куни Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Стадионга 25 минг нафар мухлис киришига рухсат берилган. Финалда «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари баҳслашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим форум ўтказилди