
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,2 кг) WBА Super ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари эгаси ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангини WBA йўналишида мажбурий даъвогар Ронни Риосга (33-3, 16КО) қарши ўтказиши ҳақида маълумот берган эдик.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича мазкур баҳс 28 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Кечанинг марказий тўқнашувида Хуан Франсиско Эстрада Роман Гонсалесга қарши трилогия жангини ўтказади.
Бокс оқшоми қаерда бўлиши ҳозирча номаълум. Таҳминий манзил сифатида Калифорниядаги "Dignity Health Park" ва Лос-Анжелесдаги "Staples Center" ареналари айтиб ўтилган.
Муроджон АҳмадалиевРонни РиосБокс жанглариWBА чемпионлигиIBF чемпионлигиКалифорния ареналари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар