00:34 / 06.08.2021
3 516

Расман: Лионель Месси «Барселона»дан кетди


Фото: Twitter
Ҳужумчи Лионель Месси «Барселона»дан кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

- "Клуб ва Лионель Месси келишувга эришган ва бугун янги шартнома имзолаш ниятида бўлишига қарамай, Ла Лига регламенти билан боғлиқ иқтисодий ва таркибий тўсиқлар туфайли ҳужжатни расмийлаштиришнинг иложи бўлмади.
Шу туфайли Лионель Месси энди «Барселона» шарафини ҳимоя қилмайди. Томонлар клуб ва футболчининг истаклари бажарилмаганидан қаттиқ афсусда.
«Барса» футболчига клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдиради ва унга шахсий ва профессионал ҳаётида омад тилайди", - деб баёнот берди «Барселона» клуби.

Маълумот учун, Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилади, 2003 йилдан эса асосий жамоада ўйнайди. У каталон клуби билан Испания чемпионатида 10, Испания Кубоги ва Суперкубогида 7, Чемпионлар Лигасида 4, Европа Суперкубогида ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида 3 мартадан ғалаба қозонган. Месси фаолияти давомида «Барселона»дан бошқа жамоада ўйнамаган.

У «кўк-анорранглилар» сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол, 305 та голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоа билан қўлга киритган совринлари сони эса 35 тани ташкил қилади.

Месси 2020 йилнинг ёзида ҳам клуб раҳбариятидан норози бўлиб жамоадан кетмоқчи бўлган. Бироқ ўшанда қадрдон клуби билан судланишни истамагани учун Каталонияда қолишга қарор қилганди. 34 ёшли аргентиналикнинг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Лионель Месси «Барселона»дан кетди