«Жаноб Олимпия – 2018», профессионал бодибилдер Шон Роден ҳаётдан кўз юмди. У 46 ёшда эди, деб хабар берди Daily Star.
Нашрнинг «Generation Iron»га яқин манбаларига кўра, бодибилдингчининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Спортчининг мураббийи Крис Aцето унинг вафот этганини тасдиқлади.
«Жаноб Олимпия» — Халқаро бодибилдинг федерацияси ҳомийлигида ўтказиладиган энг муҳим халқаро бодибилдинг мусобақаси.
Шон Роден Ямайкада туғилган ва 1990 йилда AҚШга кўчиб кетган. 1992 йилгача ўзини футболда синаб кўрган. Шундан сўнг бодибилдингга қизиқиб қолган. Бир нечта жароҳатлар ва отасининг ўлимидан сўнг Родин спиртли ичимликларга ружу қўйган ва спорт карьерасини тарк этишга мажбур бўлган. Бироқ спортчи касалликни енгишга муваффақ бўлди ва 2010 йилда бодибилдингга қайтди. 2018 йилда 43 ёшида Родин «Жаноб Олимпия» унвонини қўлга киритди. У мусобақада ғолиб чиққан энг кекса спортчига айланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди