90 ёшли япон бодибилдери ёш рақиблари билан жаҳон чемпионатида беллашди

Япониялик 90 ёшли бодибилдер Тошисуке Каназава жаҳон чемпионатида иштирок этиб, томошабинларни ҳайратда қолдирди. У ўзига нисбатан бир неча ўн ёш кичик спортчилар билан бир саҳнада беллашди.
Маълум қилинишича, 30 октябрь куни Испанияда IFBB ташкилоти томонидан бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилган. Мусобақада 50 ёшдан ошган спортчилар иштирок этган бўлиб, улар орасида 90 ёшли Каназава ҳам бор эди. Айрим рақиблари ундан ҳатто 40 ёшгача кичик бўлган.
Каназава спортдаги муваффақиятлари билан аввал ҳам эътибор қозонган. У жорий йил август ойида Япония чемпионатида 19-марта ғолибликни қўлга киритган.
Бу сафар эса спортчи совринли ўринлардан бирини эгаллай олмади. Шунга қарамай, унинг мусобақадаги иштироки томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди.
Эътиборлиси, ёшига қарамай спортни тарк этиш ниятида бўлмаган Каназава 93 ёшида ҳам жаҳон чемпионатида қатнашишни режалаштирмоқда. Унинг бу мақсади спортга бўлган қизиқиши ва қатъиятини яна бир бор намоён этди.






























Изоҳлар 0
…