Шон Стрикленд UFC’ни қаттиқ танқид қилиб, боксга ўтишини эълон қилди

Спорт2 дақиқа ўқиш146
Шон Стрикленд UFC’ни қаттиқ танқид қилиб, боксга ўтишини эълон қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • UFC чемпиони Шон Стрикленд ташкилот раҳбариятини жангчиларга муносиб молиявий таъминот бермаётганини танқид қилиб, профессионал боксга ўтишини эълон қилди.
  • Унинг фикрича, UFC чемпионларнинг соғлиғи ва меросидан фойдаланиб, уларнинг келажагини таъминламайди, бу эса спортчиларнинг молиявий муҳтожлик ортидан фаолиятини вақтида якунлай олмаслигига олиб келади.

UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони, ташкилотнинг энг очиқкўнгил ва шов-шувли жангчиларидан бири Шон Стрикленд промоушен раҳбарияти манзилига кескин айбловлар ёғдирди. Америкалик спортчи ММАни тарк этиб, профессионал боксга ўтиш ниятида эканини яна бир бор расман тасдиқлади ҳамда яккакураш оламида кўпчилик очиқ гапиришга ботинмайдиган гонорарлар муаммосини кўтариб чиқди.

Стрикленд ўз ижтимоий тармоқларида видеомурожаат эълон қилиб, Дана Уайт ташкилоти чемпионлар соғлиғи ва меросидан фойдаланиб, уларга муносиб молиявий таъминот бермаётганини таъкидлади.

«Сўнггида қаттиқ нокаутга учрашади»: Промоушен сиёсатига кескин эътироз

Шон Стрикленд чемпионларнинг спортдан кейинги аянчли тақдири бевосита UFC сиёсати маҳсули эканини очиқлади:

  • Мажбурий қайтишлар гирдоби: «UFC ҳақида ҳамма сукут сақлайдиган ҳақиқатни айтмоқчиман. Ҳақиқий чемпионларга қаранг: улар енгилади, кейин яна қайтишади, яна бир неча бор жанг қилиб, охирида оғир нокаутга учрашади. Сабаби — ташкилот сени ўша ерда ушлаб туради, аммо келажагингни таъминлайдиган даражада пул тўламайди»;

  • Мероснинг барбод бўлиши: Жангчининг фикрича, спортчилар молиявий муҳтожлик ортидан фаолиятини вақтида якунлай олмайди ва йиллар давомида тўплаган обрўсини бой беради: «Натижада ўзинг яратган меросингни барбод қилишга мажбур бўласан. Мен бундай тақдирни хоҳламайман».

Бокс режаси ва октагондаги ультиматум

Ўрта вазн чемпиони эндиликда бор эътиборини рингга қаратмоқчи:

  • Бокс камари нишонда: «Бу энди менга қизиқ эмас. Профессионал бокс билан шуғулланиб, у ерда жаҳон чемпионлик камарини ютиб олмоқчиман. Ҳозирда жамоам билан шу масалани ҳал қилиш устида ишлаяпмиз»;

  • Ташкилотга очиқ огоҳлантириш: Агар UFC уни шартнома асосида октагонда жанг қилишга мажбурласа, Стрикленд мухлисларга томошабоп жанг бермаслигини яширмади: «Агар рози бўлмай, жангга мажбурлашса — муаммо йўқ. Октагонда шунчаки туриб, зарбалардан қочаман ва очко йиғаман. Мухлислар ҳуштак чалишадими? Мен ҳам қўшилиб ҳуштак чаламан. Пулимни оламан ва кетаман».

Стрикленднинг бой фаолияти: 2008 йилдан UFC 328 гача

Шон Стрикленд замонавий ММАнинг энг тажрибали вакилларидан бири саналади:

  • Рекорд кўрсаткич: У профессионал ММАдаги фаолиятини 2008 йил март ойида бошлаган бўлиб, шу кунгача 31 та ғалаба (16 таси муддатидан олдин) ва 7 та мағлубият қайд этган;

  • Сўнгги триумф: Стрикленд ўзининг охирги жангини UFC 328 турнири доирасида мағлубиятсиз келаётган даъвогар Хамзат Чимаевга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган ва чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.

Амалдаги чемпионнинг бундай исёнкор баёноти ва бокс сари очиқ қадами UFC раҳбарияти билан муносабатларни қай даражада кескинлаштириши ҳозирча очиқ қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?