07:53 / 21.10.2017
6 002

Microsoft, Facebook, Twitter ва Google интернетда террорчиликка қарши курашни кучайтиради

Microsoft, Facebook, Twitter ва Google интернетда террорчиликка қарши курашни кучайтиради
Жаҳондаги етакчи технологик компаниялар – Microsoft, Facebook, Twitter ва Google интернетда террорчилик контенти билан курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди. Бу ҳақда ушбу компаниялар вакилларининг "Катта еттиталик"ка кирувчи давлатлар ички ишлар вазирлари билан учрашув якунларига кўра берилган баёнотда айтилган.

Учрашув 20 октябрда Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган. Технологик компаниялар вакиллари интернетда террорчиликка қаши кураш масалаларига бағишланган сессияда иштирок этишган.

Баёнотга кўра, учрашув иштирокчилари бир нечта асосий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган.

Жумладан, компаниялар террорчилик контентини тез аниқлаш ва ўчиришда автоматлашган технологиялардан фойдаланишмоқчи, кичик компанияларни ҳимоя қилишни кучайтиришда энг яхши тажриба ва технологиялар билан ўзаро алмашишмоқчи ҳамда илмий тадқиқотлар ёрдамида маълумотлар базасини кенгайтиришмоқчи.

Баёнотда таъкидланишича, асосий мақсад ўзаро масъулият, ишонч, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига амал қилишга асосланган, интернетда террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб қолади.

Twitter компанияси учрашувни "муҳим ва сермаҳсул" деб таърифлади. Италия ички ишлар вазири Марко Миннити эса интернетда террорчиликка қарши кураш долзарблашгани, чунки энди ИШИДда "у эгалик қилувчи ҳудудлар қолмаганини" таъкидлаб ўтди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft, Facebook, Twitter ва Google интернетда террорчиликка қарши курашни кучайтиради