WWDC 2026: Siri янгиланиши, Apple Intelligence ва iOS 27 дан нималар кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш279
WWDC 2026: Siri янгиланиши, Apple Intelligence ва iOS 27 дан нималар кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Apple компаниясининг яқинлашиб келаётган WWDC 2026 анжуманида энг асосий янгилик сифатида Siri овозли ёрдамчисини тубдан қайта ишлаш кутилмоқда.
  • Янгиланган Siri контекстни яхшироқ тушуниб, кўп босқичли вазифаларни бажариши ҳамда бу имкониятлар учун Google компаниясининг Gemini технологиясидан фойдаланиши маълум қилинди.

Apple компаниясининг йиллик Ворлдвиде Девелоперс Конференсе (WWDC 2026) анжумани яқинлашар экан, технология олами катта ўзгаришлар арафасида турибди. Тадбирнинг энг асосий янгилиги Siri овозли ёрдамчисининг тубдан қайта ишланиши бўлиши кутилмоқда. Янгиланган Siri контекстни яхшироқ тушунадиган, кўп босқичли вазифаларни бажара оладиган ва иловалараро табиий мулоқотга киришадиган ақлли ёрдамчига айланади. Маълумотларга кўра, Apple ушбу имкониятларни кенгайтириш учун Google компаниясининг Gemini технологиясидан фойдаланади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Bloomberg нашри тарқатган сиздирилган маълумотларга кўра, Apple ChatGPT, Claude ва Gemini каби чатботлар билан рақобатлаша оладиган алоҳида Siri иловасини тақдим этиши мумкин. Шунингдек, фойдаланувчилар учун хабарларни 30 кун ёки бир йилдан сўнг автоматик ўчириш функцияси жорий этилиши кутилмоқда. Те Информатион нашрининг ёзишича, App Store дўконига сунъий интеллект агентлари интеграция қилинади. Бу агентлар фойдаланувчиларга жой банд қилиш, ҳужжатларни таҳрирлаш ва ақлли уй қурилмаларини бошқариш каби кундалик юмушларда кўмаклашади.

Камера иловасида янги “Висуал Intelligence” бўлими пайдо бўлиши кутилмоқда. Ушбу функция Google Имаге Сеарч ёрдамида объектларни аниқлайди ва Siri учун махсус режим сифатида Фото ёки Панорама каби бўлимлар қаторидан жой олади. Пҳотос иловаси ҳам Apple Intelligence ёрдамида бойитилади: ақлли саҳна тавсиялари, кадрдаги ортиқча нарсаларни автоматик ўчириш ва табиий тилда буйруқ бериш орқали суратларни таҳрирлаш имкониятлари фойдаланувчиларга тақдим этилади.

Apple шунингдек, Имаге Плайгроунд иловасини ҳам янгиламоқда. Унда тасвирларни юқори сифатда генерация қилиш, янги бадиий услублар ва таҳрирлаш учун кенгайтирилган бошқарув элементлари пайдо бўлади. Фойдаланувчилар ўз ёзишмаларига мос Генможи яратишлари ёки турли мавзулардаги AI-обойларни генерация қилишлари мумкин бўлади. Валлет иловасида эса чекларни суратга олиш орқали харажатларни дўстлар ўртасида осон бўлиш имконини берувчи янги функция жорий этилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?