Apple кичик дастурчилар учун бепул AI инфратузилмасини тақдим этади

1 дақиқа ўқиш132
Apple кичик дастурчилар учун бепул AI инфратузилмасини тақдим этади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Apple компанияси ўзининг йиллик Ворлдвиде Девелоперс Конференсе анжуманида сунъий интеллект инфратузилмаси харажатларини камайтиришга қаратилган янги ташаббусни эълон қилди.
  • Эндиликда App Store дўконида биринчи марта юклаб олинганлар сони 2 миллиондан кам бўлган дастурчилар Привате Cloud Компуте тизимида ишловчи Фоундатион Моделс хизматидан Cloud API тўловларисиз фойдаланишлари мумкин.

Apple компанияси ўзининг йиллик Ворлдвиде Девелоперс Конференсе (WWDC) анжуманида янги ташаббусни эълон қилди. Компания сунъий интеллект (AI) инфратузилмаси харажатларини камайтириш орқали янги ва кичик дастурчиларни ўз платформасига жалб қилишни кўзламоқда. Эндиликда App Store дўконида биринчи марта юклаб олинганлар сони 2 миллиондан кам бўлган дастурчилар Привате Cloud Компуте тизимида ишловчи Фоундатион Моделс хизматидан Cloud API тўловларисиз фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу қадам юқори даражадаги интеллектуал тизимлардан фойдаланишда махфийликни таъминлаш ва ғояларни амалга оширишда молиявий тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. Бу ёндашув Apple компаниясининг аввалроқ йўлга қўйилган Смалл Бусинесс Програм лойиҳасига ўхшаб кетади. Мазкур дастур доирасида ҳам даромади ҳали юқори бўлмаган кичик бизнес вакиллари учун комиссия ставкалари пасайтирилган эди.

Шунингдек, Apple жорий йилда Фоундатион Моделс фреймворки имкониятлари кенгайишини, жумладан, тасвирларни киритиш ва сервер моделларини қўллаб-қувватлаш функциялари қўшилишини маълум қилди. Бу дастурчиларга мураккаб вазифалар учун ўзлари танлаган булутли модел провайдерлари билан интеграция қилиш имконини беради. Apple ушбу жараённи имкон қадар осон ва ҳамёнбоп қилишни мақсад қилган.

Ушбу стратегия AI саноатида тажриба ўтказиш харажатлари кескин ошиб бораётган бир пайтда амалга оширилмоқда. Масалан, Meta ва Amazon каби технология гигантлари аллақачон ички AI токенларидан фойдаланиш бўйича лимитларни жорий этган. Uber компанияси эса 2026-йилгача мўлжалланган AI бюджетини бор-йўғи тўрт ой ичида сарфлаб бўлганини маълум қилди. Apple эса инфратузилма тўловларини бекор қилиш орқали ўз моделларини арзонроқ муқобил сифатида таклиф этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?