Россияда «Госуслуги» порталида киберфирибгарликка қарши «хавф тугмаси» пайдо бўлади

Россияда «Госуслуги» порталида киберфирибгарликка қарши «хавф тугмаси» пайдо бўлади

Россия Давлат думаси киберфирибгарликка қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг иккинчи пакети доирасидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ушбу ҳужжатдаги асосий янгиликлардан бири «Госуслуги» давлат хизматлари порталида махсус «хавф тугмаси»нинг жорий этилишидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги функция ёрдамида шубҳали фаолликка дуч келган фуқаролар юзага келиши мумкин бўлган фирибгарлик ҳаракатлари ҳақида тезкор равишда хабар бериш имкониятига эга бўладилар. Фойдаланувчи томонидан юборилган маълумотлар автоматик тарзда «Антифрод» давлат ахборот тизимига йўналтирилади.

Signal қабул қилингандан сўнг, маълумотлар банклар ва алоқа операторларига тақдим этилади. Бу эса ўз навбатида молия муассасалари ва операторларга фирибгарлик ҳаракатларининг олдини олиш учун зарур чораларни кўриш имконини беради.

Ҳозирча мазкур тизимнинг ишлаш механизми ва кўриладиган аниқ чоралар рўйхати Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ташаббус рақамли хизматлар хавфсизлигини ошириш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар