Тошкентда РОБОТИС гуманоид роботлар заводини қурмоқда

1 дақиқа ўқиш182
Тошкентда РОБОТИС гуманоид роботлар заводини қурмоқда

Тошкент шаҳридаги «Янги Авлод» саноат зонасида Кореянинг РОБОТИС компаниясига тегишли инновацион завод қурилиши бошланди. Лойиҳа «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Янги корхонада сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланган инсонсимон роботлар ва улар учун зарур бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бу Ўзбекистонда гуманоид роботлар тайёрлашга ихтисослашган биринчи ишлаб чиқариш майдони бўлиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 100 миллион долларни ташкил этади. Замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси 10 гектар ҳудудда жойлашади.

Завод ишга тушгач, 2 мингдан ортиқ мутахассисни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, мамлакатда робототехника бўйича маҳаллий муҳандислик базаси ва юқори технологияли ишлаб чиқариш йўналиши шакллантирилади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев мазкур лойиҳа сунъий интеллект технологияларини Ўзбекистон саноатига жорий этишда муҳим қадам бўлишини айтди.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув ўтган йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореяда имзоланган. Маълумотга кўра, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий технологик ҳамкорларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 8 миллиард доллардан ошган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?