Буюк Британиядаги тарихий космик учириш қолдирилди

Германиянинг Роккет Факторй Аугсбург компанияси РФА Оне ракета-ташувчиси конструкциясида носозлик аниқлангани сабабли Шотландиядаги СахаВорд космодромида режалаштирилган тарихий космик учириш қолдирилганини маълум қилди. Мутахассислар муаммони бартараф етиш мақсадида тўлиқ йиғилган 30 метрлик уч босқичли ракетани қайтадан қисмларга ажратиб, барча тизимларни чуқур текширувдан ўтказишни режалаштирмоқда.
Германиянинг Роккет Факторй Аугцбург (РФА) компанияси ўзининг РФА Оне ракета-ташувчиси конструкциясида носозлик аниқланганини маълум қилди. Ixbt.com нашрининг хабар беришича, Шотландиядаги СахаВорд космодромида тўлиқ йиғилган 30 метрлик ракета муаммони бартараф этиш учун қайтадан қисмларга ажратиладиган бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мутахассислар уч босқичдан иборат бўлган ракета корпусини бир-биридан ажратиб, барча тизимларни чуқур текширувдан ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу қарор ракета двигателларини синовдан ўтказиш жараёнида юзага келган техник вазият сабабли қабул қилинди.
Синовлар ва юзага келган техник тўсиқлар
Мазкур воқеа ракета двигателларининг оловли синовларига тайёргарлик кўриш босқичида, яни қурилма илк бор ишчи босим синовидан муваффақиятли ўтганидан сўнг содир бўлди. Компания жорий йилнинг 10 августида очиладиган учириш ойнасидан олдин двигателларни “қизғин синовдан” ўтказишни режалаштирган эди.РФА Оне уч босқичли ракета ҳисобланиб, у 1300 килограммгача бўлган фойдали юкни қуёш-синхрон орбитага олиб чиқиш имкониятига эга. Ушбу орбитада сунъий йўлдош Ер юзининг ҳар бир нуқтасидан тахминан бир хил маҳаллий вақтда ўтиши таъминланади.
Тарихий аҳамияти ва келгусидаги режалар
Агар ушбу ракета космосга муваффақиятли учирилса, бу Буюк Британия ҳудудидан туриб сунъий йўлдошларни орбитага чиқариш бўйича тарихдаги илк муваффақиятли уриниш бўлади. Шу боисдан ҳам лойиҳа Европанинг космик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.Бироқ РФА дастури дуч келаётган илк қийинчилик бу эмас. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг август ойида СахаВорд космодромида синовлар вақтида ракетанинг олдинги нусхасида ёнғин келиб чиққан ва у портлаш билан якунланган эди.
Ҳозирги вақтда компания муҳандислари аниқланган носозликни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда белгиланган муддатларда янги учириш ойнасини сақлаб қолиш устида иш олиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…