Эгасини бир лаҳза ҳам ёлғиз қолдирмаган мушук фойдаланувчиларини тўлқинлантирди

Доғистондаги хонадонлардан бирида тез ёрдам ходимлари бемор аёлга томир орқали дори юбораётган вақтда унинг севимли мушуги барчанинг еътиборини тортди. Муолажа давомида мушук бир лаҳза ҳам егасининг ёнидан жилмай, ҳатто фелдшер аёлнинг қўлига текканда норози оҳангда миёвлаб уни ҳимоя қилишга уринди.
Доғистондаги хонадонлардан бирига чақирув асосида етиб борган тез ёрдам ходимлари бемор аёлга томир орқали дори юбориш учун муолажани бошлаган. Айнан шу пайтда аёлнинг севимли мушуги ўзининг кутилмаган ҳаракатлари билан барчанинг эътиборини тортган.
Видео лавҳада мушук эгасининг ёнига келиб, укол қилинаётган қўли олдида сокин ўтиргани ва тиббиёт ходимларининг ҳар бир ҳаракатини синчковлик билан кузатаётгани акс этган. Фельдшер аёлнинг қўлига тегиши билан мушук норози оҳангда миёвлаб, гўё эгасини ҳимоя қилмоқчи бўлгандек таассурот уйғотган.
Муолажа давомида мушук бир лаҳза ҳам эгасининг ёнидан жилмаган. Ҳатто дори томчилатилиши тугаб, тез ёрдам ходимлари уйдан чиқиб кетгунига қадар унинг ёнида қолган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видео қисқа вақт ичида юз минглаб томошаларни йиғди. Фойдаланувчилар мушукнинг садоқати ва эгасига бўлган меҳрини олқишлаб, изоҳларда уни “энг садоқатли қўриқчи”, “ҳақиқий оила аъзоси” дея таърифлашмоқда.






























Изоҳлар 0
…