Instagram ўзининг матнли логотипини янгилади

1 дақиқа ўқиш108
Instagram ўзининг матнли логотипини янгилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Instagram ўн йилдан бери ўзгармаган матнли логотипи дизайнини янгилади.
  • Янги вордмарк қўлёзма ёзувни эслатувчи элементлар ва “с”, “р” ҳамда “г” ҳарфларидаги ретро услубидаги эгри чизиқлар билан ажралиб туради.
  • Компания раҳбари Адам Моссери янги логотип аввалгисига қараганда ўткирроқ ва замонавийроқ кўринишга эга эканини айтди.

Машҳур Instagram ижтимоий тармоғи ўн йилдан буён ўзгармасдан келаётган матнли логотипи – вордмарк дизайнини тубдан янгилади. Мазкур ўзгариш платформанинг визуал қиёфасини замонавийлаштириш ҳамда фойдаланувчиларга янги эстетик таассурот улашиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, янги дизайн тақдимоти компания раҳбари Адам Моссери томонидан Instagram ва Threads тармоқларида эълон қилинди. У ўз баёнотида янги логотип аввалгисига нисбатан ўткирроқ ва замонавийроқ кўринишга эгалигини, шу билан бирга асл нусхага ҳурмат сақланиб қолинганини таъкидлади.

Янги шрифт ва унинг ўзига хос жиҳатлари

Эски логотип ўн йил давомида ўз аҳамиятини сақлаб қолган бўлса-да, бугунги кунга келиб бироз эскиргандек туюла бошлаганди. Шу сабабли Meta компанияси уни замонавий талабларга мослаштиришга қарор қилди. Янги матнли логотипда қўлёзма ёзувни эслатувчи элементлардан фойдаланилган бўлиб, “с”, “р” ва “г” ҳарфларида ретро услубидаги эгри чизиқлар акс этган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шрифт танлови фойдаланувчилар орасида турли баҳсларга сабаб бўлди. Айримлар ҳарфларнинг янги шаклини мақтаётган бўлса, бошқалар “р” ҳарфининг ўзига хос шакли туфайли ёзувни “Инстагзам” деб ўқиш мумкинлиги ҳақида ҳазиломуз фикрлар билдиришмоқда. Шунга қарамай, Instagram бренди шу қадар танилинки, аксарият фойдаланувчилар ҳар қандай бадиий безакларга қарамай уни дарҳол таниб олишади.

Фойдаланувчилар муносабати ва кейинги режалар

Одатда йирик брендлар ўз логотипларини ўзгартирганда аудитория томонидан бироз қаршилик ёки тушунмовчиликлар кузатилади. Бу сафар ҳам янгиланган дизайн ҳақида ижобий фикрлар билан бир қаторда танқидий мулоҳазалар ҳам билдирилди. Жумладан, ёш авлод вакиллари қўлёзма ёзувни ўрганмагани боис “с” ҳарфининг кичик кема елканини эслатувчи шаклини тушунишда қийналиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Instagram охирги марта 2016 йилда ўз дизайнида сезиларли ўзгаришлар қилган эди. Ошкора рангли градиентга эга иконка жорий этилиб, классик жигарранг камера кўринишидан воз кечилган эди. Ҳозирча Meta вакиллари келгусида илова иконкалари ёки бошқа интерфейс элементлари ҳам ўзгариш-ўзгармаслиги ҳақида қўшимча изоҳ беришгани йўқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?