
iOS интерфейсига киритиладиган баъзи ўзгартиришлар қуйидагилар:
Док: док — иконалар жойлашган қуйи панель остида Home тугмаси ўрнига кичик «уй соҳаси» бўлади. Вазифалар панели ёки дастур ичидаги кўпвазифалилик экранини очиш учун, «уй соҳаси»ни экран ўртасигача кенгайтириш мумкин бўлади.
Кўпвазифалилик: ушбу интерфейс дастурларнинг мустақил «карточкалари» кетма-кетлиги кўринишида бўлади.
Ҳолат сатри: у экран тепасидаги кесимдан бошлаб икки томон бўйлаб жойлашган икки қисмга бўлинади. Масалан, чапдаги қисм вақтни, ўнгдагиси эса уяли тармоқ, Wi-Fi сигнали даражасини ҳамда қолган автоном иш вақтини кўрсатади.
Ишлаб чиқувчи Стив Тротон-Смит қайта ишланган ҳолат сатри ва док қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!And what the 'iPhone 8' homescreen could look like — iPad-style Dock and edge-gesture indicator (via @charavel) pic.twitter.com/mA1Iv2Fq4G
— Steve Troughton-Smith (@stroughtonsmith) August 30, 2017
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар