
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Microsoft академияси ва инновацион муҳандислик маркази очилади. Бу ҳақда BNews агентлиги вилоят ҳокими Қримбек Кушербаевга таяниб хабар берди.
«Жорий йилнинг апрель ойида Қизилўрда вилояти Қозоғистонда биринчи бўлиб Microsoft компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Июлдан бошлаб вилоятда онлайн таълим орқали замонавий муҳандислик-компьютер технологияларидан фойдаланувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бошланди. Шунингдек, қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба ишларини амалга ошириш учун Қизилўрда давлат университети негизида Microsoft академиясини ташкил этишга келишиб олинди», - дея айтиб ўтди минтақа ҳокими.
Шунингдек, Қизилўрда вилояти Москва пўлат ва қотишмалар институти билан ҳудудда Москвадагига ўхшаш тадқиқот ва ишлаб чиқариш муҳандислик марказини очиш бўйича музокаралар бошлади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар