Canalys мустақил аналитик компанияси мутахассислари 2017 йилнинг охирги чорагида дунё бўйлаб энг кўп сотилган смартфон номини аниқладилар. Унга кўра етакчиликни iPhone X қўлга киритган.
Хабарда айтилишича, Apple компанияси бу турдаги смартфонлардан ҳаридорларга 29 миллион дона етказиб берган.
“Ноябрь ойи бошларида Apple етказиб бериш бўйича муаммоларга дуч келган эди, аммо ой охири ва декабрда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари катталашди. Бу эса йилнинг охирги чорагида компаниянинг бозор талабларини қондириш ва ҳатто ундан ҳам ошириш имконини берди” дейди тадқиқотчи аналитик Бен Стэнтон.
Экспертлар фикрига кўра, iPhone X га бўлган бундай катта талаб икки омил сабаб юзага келган. Унинг биринчиси кредит берилиши имкони бўлса, иккинчиси гаджетларни алмаштириш лойиҳасидир. Бунда ҳаридорлар ўзининг эски Apple воситасини алмаштирган ҳолда iPhone X ни чегирма билан олиш имконига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар