Фото: «Uzcard.uz»
Илк кобейжинг пластик карталари Ўзбекистонда 1 июлдан чиқарилади, деб хабар бермоқда Дарё Ягона умумреспублика процессинг марказига таяниб.
Яқинда марказ Хитойда UnionPay International билан кобейжинг карталарини чиқариш бўйича биринчи шартномани имзолаган. Маълум бўлишича, UnionPay кобейжинг карталари чиқариладиган биринчи банк «Алоқабанк» бўлади.
Имзоланган шартнома кобейжинг карталарини UzCard тўлов тизими остида Ўзбекистонда ҳам, UnionPay International тўлов тизими остида эса чет элда ҳам ишлатиш имконини беради.
UzCard карталарини қабул қилувчи барча банкоматлар халқаро сертификациядан ўтиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда.
Энди туристлар UnionPay карталари билан банкоматлар орқали маҳаллий валютани нақдлаштириб олиши ва POS-терминаллар орқали тўловларни ўтказиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди