17:20 / 02.09.2018
5 333

Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади

Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади
Фото: «Stmegi.com»
Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига таяниб.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Жиззахда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумининг иккинчи, якуний кунида Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси ва Германия-Хитой маданий алмашинуви уюшмаси томонидан санъат ва дизайн соҳасида шартнома имзоланган.

Imzoланган шартнома Тошкент шаҳрида, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида темирйўл, шу жумладан, туристик темирйўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу келишувга мувофиқ:
  • Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий даргоҳ таркибида замонавий муҳандислик ва бошқарув кадрларини тайёрлайдиган факультетни ёки ўқув даргоҳини ташкил этишни;
  • Марказий Осиёдаги бешта давлат поездларига техник хизмат кўрсатувчи марказни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон шаҳар транспорти тизимига Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган паст, бир рельсли осма поездларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шу асосда, Тошкент шаҳрининг ва Самарқанд вилоятининг туристик ҳудудларида кичик экскурсион поездларни ташкил этиш, ушбу ҳудудлар бўйлаб меҳмонхоналарни қуриш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон шаҳарларида Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади