
2015 йил 22 декабр, Тошкент. Дунёдаги енг йирик телекоммуникацион компаниялардан бири, 14 мамлакатда 217 миллиондан зиёд абонентларга хизмат кўрсатувчи VimpelCom Ltd. (Ўзбекистонда “Beeline” SB), ендиликда Компания учун глобал медиа-режалаштирув ва реклама сотиб олиш соҳасида икки ҳалқаро медиа-агентликни танлангани ҳақида хабар беради. Мазкур ечим Гуруҳнинг ягона стандартлари бизнес-жараёнлар ва операцияларни бошқариш соҳасидаги трансформациянинг бир қисми ҳисобланади.
2016 йилнинг 1 январ кунидан “Starcom Mediavest Group” ва “Dentsu Aegis Network” компаниялари медиа-режалаштириш, шунингдек VimpelCom Ltd.‘нинг Россия, Италия, Украина, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Бангладеш. Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Грузиядаги реклама сотиб олиш соҳасида шуғулланадилар. Ушбу мамлакатларда Компания “Beeline”, “Wind”, “Kyivstar”, “Banglalink” ва “Mobilink” савдо белгиси остида фаолият олиб боради.
Rozzin Boy, VimpelCom Ltd. Компаниясининг брендини ривожлантириш ва коммуникациялар бўйича директори шундай деди: “Бу йили “VimpelCom” компанияси трансформация дастурини амалга оширишни бошлади, бундан мақсад операцион самарадорлик даражасини ошириш, ҳаражатларни қисқартириш ва Компанияни янгидан қуриш, ҳақиқий дигитал-компания барпо етиш. Мазкур стратегия доирасида қатор таъминотчилар билан ҳамкорлигимизни ҳалқаро форматга ўтказдик, шунингдек ривожланиш жараёнини оптимизация қилган ҳолда бизнеснинг инновация ва дигитал-кўринишига еътибор бермоқдамиз. Мижозлар ҳар бир ташаббуснинг марказида боган бир замонда, бутун маркетинг ва мижозлар билан сифатли ўзаро алоқа ўрнатишни медиа-режалаштириш ва креатив соҳасидаги пухта билимли ҳамкорлар билан амалга ошириш мумкин. Потенсиал ҳамкорларни пухта о‘рганиб чиқиш натижасида “Starcom Mediavest Group” ва “Dentsu Aegis Network” компанияларини медиарежалаштириш ва реклама сотиб олиш соҳасидаги стратегик ҳамкоримиз сифатида кўришдан мамнунмиз”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар