18:17 / 19.03.2021
584

Facebook Instagram’нинг 13 ёшдан кичик болаларга мўлжалланган версиясини ишлаб чиқади

Facebook Instagram’нинг 13 ёшдан кичик болаларга мўлжалланган версиясини ишлаб чиқади
Фото: Lionel Bonaventure/AFP/Getty Images
Facebook Instagram’нинг 13 ёшдан кичик болаларга мўлжалланган версиясини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар берди BuzzFeed портали. Ҳозирда Instagram 13 ёшдан кичиклар учун аккаунт очишга рухсат бермайди.

Facebook вакилининг айтишича, Instagram’нинг ушбу версияси Facebook ижтимоий тармоғидаги олти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган Messenger Kids иловасига ўхшаш бўлади.

Аввалроқ Instagram катта ёшли фойдаланувчиларнинг нотаниш ўсмирларга хабар ёзишини тақиқлаши ҳақида хабар қилинганди.
Унга мувофиқ, катта ёшли фойдаланувчилар ўзларига обуна бўлган ёш фойдаланувчиларгагина шахсий хабар жўнатишлари мумкин бўлади.

Агар катта ёшли фойдаланувчи нотаниш ўсмирга хабар ёзишга уринса, унга шахсий хабари етказилмагани тўғрисида хабарнома келади.
Бундан ташқари, ёш фойдаланувчилар 18 ёшдан кичикларга кўп маротаба дўстлик таклифи жўнатган катта ёшлилар тўғрисида огоҳлантирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Facebook Instagram’нинг 13 ёшдан кичик болаларга мўлжалланган версиясини ишлаб чиқади