Фото: Shutterstock
Ҳалқум, бўғиз ёки трахея шиллиқ қаватида яллиғланиш ва шиш — томоқда оғриқ пайдо бўлишининг асосий сабабчиси. Шиллиқ қават ва бодомсимон без ҳажми катталашгани сабабли ютинишда муаммолар ва оғриқлар пайдо бўлади. Асаб рецепторлари қўзғалиши эса терлаш ҳисси ва бошқа ноқулайликлар туғдиради.
Қуйида томоқ оғриғи сабаблари ва уни енгиллаштириш бўйича тавсиялар билан бўлишамиз.
Нима учун томоқда оғриқ пайдо бўлади?
Кўпинча томоқдаги оғриқлар одатий ЎРВИ сабабли вужудга келади. Ушбу касаллик бурун оқиши, тана ҳароратининг кўтарилиши ва умумий заифлик билан ҳам намоён бўлади. Шунингдек, томоқ оғриғига сабаб:
- ангина — бодомсимон безлар яллиғланишида;
- паратонзиллит — ангинанинг кучайган шакли, у бош оғриғи, баланд ҳарорат, ва қулоқ оғриғи билан бирга келади;
- фарингит — ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиши билан кечадиган бактериал касалликда томоқ қуруқлашади ва хириллаш пайдо бўлади, баъзан қулоқлар битиб қолади;
- ларингит — ҳиқилдоқ шиллиқ қаватларининг яллиғланиши. Одатда, шамоллашлар ёки қизамиқ, скарлатина, кўкйўтал каби инфексион касалликлар билан боғлиқ бўлади;
- томоққа ёт жисмлар кириб қолиши;
- томоққа ёт жисмлар кириб қолиши;
- қизилўнгачда яллиғланиш, куйиш ёки жароҳат олиш;
- қизилўнгач саратони;
- турли ифорлар, кимёвий моддалар, ҳайвонлар ёки дори воситаларига аллергик реакция;
- ошқозон-ичак тизими рефлюкси — ошқозондаги суюқликнинг қизилўнгачга қайтиб бориши.
Кўриб турганингиздек, турли касалликлар аломатлари бир-бирига ўхшаш бўлади, шу сабабли томоқ оғриғининг сабабини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
ЎРВИ сабабли вужудга келган томоқ оғриғини тузатиш учун:
Фото: Eatthis
- кўпроқ илиқ сув ва минералли сув ичиш;
- асал ва сариёғли сут ичиш;
- туз, истеъмол содаси ва илиқ сув аралашмасида томоқни чайиш;
- томоқни иссиқ шарф билан ўраш;
- ингаляция қилиш;
- ромашка ва календула дамламасидан ичиш;
- хонадаги ҳаво намлик даражасини ошириш.
Агар томоқдаги оғриқни вирус эмас, балки бактериялар келтириб чиқарган бўлса, шифокор беморга антибиотик воситаларни ёзиб бериши мумкин.
Томоқ оғриғига сабаб унда тиқилиб қолган бирор предмет, балиқ суяги бўлса, унда тез ёрдам чақириш ёки шифокор лорга мурожаат қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”