Шифокор ичак учун энг зарарли озиқ-овқатларни санаб ўтди

1 дақиқа ўқиш4.8K
Шифокор ичак учун энг зарарли озиқ-овқатларни санаб ўтди

Гастроэнтеролог Наталья Мотилева ичак саломатлиги учун энг хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида огоҳлантирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, ультра қайта ишланган маҳсулотлар инсон организми, хусусан, ошқозон-ичак тизими учун жиддий хавф туғдиради.

Шифокор айниқса колбаса, хот-дог ва жамбон каби гўшт маҳсулотларини ҳафтасига 500 граммдан ортиқ истеъмол қилишни тавсия этмайди. Бундай маҳсулотларни мунтазам ейиш йўғон ёки тўғри ичак шиллиқ қаватида хавфли ўсмалар, яъни колоректал саратон ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади.

Шунингдек, фастфуд, чипс ва шакарли газланган ичимликлар ҳам ичак микрофлорасига салбий таъсир кўрсатади. Бундай маҳсулотлар ичакдаги фойдали бактериялар хилма-хиллигини камайтириб, овқат ҳазм қилиш жараёнини қийинлаштиради ва иммунитетни туширади. Натижада одамда турли яллиғланиш касалликлари келиб чиқиши мумкин.

Мотилеванинг сўзларига кўра, саноат усулида тайёрланган маҳсулотлар таркибидаги эмульгаторлар диареяни келтириб чиқарса, ортиқча туз ва шакар моддалари танада шиш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, таркибида кўп миқдорда фруктоза бўлган маҳсулотлар ичак ҳаракатини бузиб, қорин дам бўлиши ва оғриқларни юзага келтиради. Шифокор соғлом бўлиш учун табиий ва кам қайта ишланган маҳсулотларга устунлик беришни маслаҳат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?