Жиззах шаҳрида бир неча йиллардан бери аҳолига намунали автотранспорт хизматини кўрсатиб келаётган «Бегали Транс Сервис» МЧЖ томонидан «Jizzax Best Avto» МЧЖ билан тузилган шартнома орқали 30 та «Сам Авто» МЧЖда ишлаб чиқарилган САЗ ҲC 40 русумли автобуслар олиб келиниши режалаштирилган эди, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бугунги кунда эса 10 та САЗ НС 40 русумли автобуслар олиб келинди. Корхона ушбу автобусларни «Ипотека банк» Жиззах филиалининг 3 млрд.100 млн. сўмлик кредит маблағлари эвазига харид қилди.
Ушбу автобусларни Жиззах аҳолиси узоғини яқин қилиш учун шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирди. Бунинг натижасида яна 20 та малакали ҳайдовчи иш билан таъминланди.
«Бегали Транс Сервис» МЧЖ йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи бош литсензиясига асосан литсензия варақалари билан таъминланиб, бугунги кунда 1 сонли «Жиззах автошохбекат-Қаҳрамон маҳалласи» шаҳар ичи йўналишида аҳолига намунали автотранспорт хизматини кўрсатмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади