date

Тошкентда ҳайит куни жамоат транспортлари эртароқ хизмат кўрсатади

Тошкентда ҳайит куни жамоат транспортлари эртароқ хизмат кўрсатади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан жорий йил 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси томонидан расмий ахборот берилди.

Маълум қилинишича, ушбу қарор жамоат транспортидан фойдаланиб ҳайит намозида қатнашишни режалаштираётган аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Жумладан, 20 март – Рамазон ҳайити куни метро поездлари ҳаракати одатий вақтдан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Байрам кунларида “Тошкент метрополитени” ДУК йўналишларида поездлар қатнови қуйидаги тартиб асосида йўлга қўйилади:

2026 йил 20–21 март кунлари метро поездлари ҳаракати шанба куни учун тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

2026 йил 22–23 март кунлари эса метро поездлари якшанба куни учун белгиланган жадвал асосида ҳаракат қилади.

Йўловчилардан ушбу жадвални ҳисобга олган ҳолда ўз ҳаракатларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳайит куни жамоат транспортлари эртароқ хизмат кўрсатади