date

Ҳайит намози сабаб Тошкентда кўчалар вақтинча ёпилади

Ҳайит намози сабаб Тошкентда кўчалар вақтинча ёпилади

Эртага, 27 май куни Тошкент шаҳридаги 119 та масжидда Ҳайит намозлари адо этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ҳайит намозини тартибли ва юқори савияда ўтказиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида 26 май соат 24:00 дан 27 май соат 08:00 га қадар пойтахтнинг бир қатор кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Ушбу чекловлар Мирзо Улуғбек, Бектемир, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларида жойлашган йирик масжидлар атрофидаги асосий йўлларда амал қилади.

Хусусан, “Тўрабува”, “Хўтан”, “Алибек”, “Исломобод”, “Ҳазрати Имом”, “Дўстжонбой”, “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Кўк ота”, “Убай ибн Каъб”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Новза”, “Абдуллоҳ ибн Масъуд”, “Ҳазрати Али”, “Минор”, “Мирзо Юсуф”, “Усмон бин Маъзун”, “Нурул Ислом”, “Ислом ота” ҳамда “Қўйлиқ ота” масжидлари атрофидаги йўллар вақтинча ёпилади.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар Ҳайит намозига келувчи фуқаролар учун хавфсиз муҳит яратиш ва транспорт оқимини тартибга солишга қаратилган. Шу муносабат билан ҳайдовчиларга олдиндан йўл ҳаракати ўзгаришларини инобатга олиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳайит намози сабаб Тошкентда кўчалар вақтинча ёпилади