Саида Мирзиёева Сержио Гор билан Тошкентдаги бозорни айланди

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан Тошкентдаги бозорни айланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан Тошкентдаги маҳаллий бозорлардан бирига борди. Бу ҳақда америкалик дипломат 17 октябрь куни ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Ўзбекистонга қайтганимдан жуда хурсандман! Дўстим Саида Мирзиёева билан маҳаллий бозорни айланиш менга завқ бағишлади», — деб ёзди Сержио Гор.

Дипломат бозорга ташрифидан сўнг Бухоро шаҳрига ҳам борди. У ерда у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан бирга тарихий шаҳарни айланди.

«Бугун Бахтиёр Саидов ва ҳоким Ботир Зарипов билан тарихий Бухорога ташриф буюриш жуда ёқимли бўлди. Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни қадрлайди ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашни интиқлик билан кутмоқда», — деб ёзди АҚШ вакили.

Ikki kishi qadimiy g'ishtli devor yonida va binodan chiqishda turibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар