Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

«Ўзгидромет» 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда эса туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 8–13 даража илиқни ташкил этади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши прогноз қилинган. Ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти. Ҳаво ўзгарувчан бўлади, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи эса 13–18 даража илиқни ташкил этади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача пасаяди. Кундузи эса 8–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик прогноз қилинмаган, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар






























Изоҳлар0
…