Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Прогнозга кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кечалари ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ, кундузи эса 15–20 даража илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда кечалари ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 12–17 даража илиқни ташкил этади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шимолий ҳудудлар ва чўлларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метрга етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 23–25-октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Пойтахтда кечалари ҳарорат 5–7 даража илиқ бўлади. Кундузи 23 октябрда 19–21 даража, 24–25-октябрь кунлари эса 17–19 даража илиқ ҳаво кузатилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар