31 октябрь куни об-ҳаво қандай бўлади?

31 октябрь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 31 октябрь, шанба куни Тошкент шаҳрида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Прогнозга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8–10 даража, кундузи эса 20–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, шимолда баъзи жойларда 2-3 даража совуққача, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар